Ўзбекистонда “Автомобиль тарихи” маълумотларини аниқлаш хизмати йўлга қўйилмоқда
Жамият
−
03 Декабрь 2021
7644Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Давлат хизматлари агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Автомобиль тарихи” маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳага кўра, Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ҳамда турли веб-сайт ва онлайн платформалар орқали автомототранспорт воситаларига берилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси орқали “автомобиль тарихи”га оид қуйидаги маълумотларни автоматик тарзда олиш хизмати жорий этилмоқда, жумладан:
• автотранспорт воситасининг агрегат маълумотлари, тахминий юрган масофаси;
• автотранспорт воситасининг гаровда эканлиги ёки унга нисбатан тақиқ мавжуд/мавжуд эмаслиги тўғрисидаги;
• фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар (ишончнома, ижара, ҳадя, олди-сотди шартномаси, мерос ва бошқалар) тузилганлиги;
• йўл транспорт ҳодисаси содир этилганлиги;
• автотранспорт воситасига йўловчи ташиш бўйича лицензия варақаси олинганлиги (олинмаганлиги) ҳақидаги маълумотлар;
• божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар.
Лойиҳада, шунингдек қуйидаги муҳим жиҳатлар ифодаланган:
биринчидан, берилаётган маълумотлар ахборот характерига эга бўлиб, келгусида расмий ҳаракатларни амалга ошириш учун асос бўлмайди;
иккинчидан, шахсга доир маълумотларнинг кафолатланишини таъминлаш мақсадида, маълумотларда мулк эгаси ҳақидаги шахсий маълумотлар, шунингдек тезкор-қидирув, мудофаа ва хавфсизликка оид автотранспорт воситаларига оид маълумотлар акс эттирилмайди;
учинчидан, хизмат ихтиёрий равишда, муайян ҳақ эвазига (БҲМнинг 20 фоизи) кўрсатилади.
Ушбу хизматдан келиб тушган маблағлар “Автомобиль тарихи” маълумотларини ягона базага бирлаштириб бориш учун махсус дастур яратиш, уни юритиб бориш, маълумотларни рақамлаштириш ва актуал ҳолатда сақлаш, техник хизмат кўрсатиш кабиларга йўналтирилади.
тўртинчидан, аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида, хизматдан нафақат Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали, балки хусусий веб-сайтлар, онлайн платформалар орқали кўрсатилади;
бешинчидан, иккиламчи бозорда автомобиль савдосида фирибгарлик ҳолатларининг олдини олишда ёрдам беради.
Лойиҳа 17 декабргача муҳокама қилинади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь