Ўзбекистоннинг енгил автомобиль импорти сезиларли камайди

Жамият 4356
image
-

Жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 21 та хорижий давлатлардан қиймати 258,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 12,2 мингта енгил автомобиллар импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5983 тага камайган.

2021 йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

•    Хитой – 3 751 та
•    Корея – 3 187 та
•    Россия – 2 589 та
•    Қозоғистон – 1 330 та
•    Польша – 386 та 
•    Литва – 312 та
•    Таиланд – 250 та 
•    АҚШ – 238 та
•    Германия – 70 та
•    Япония – 56 та

Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг 7 ойида қиймати 7,7 млн. АҚШ долларига 432 та электромобиль импорт қилинган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 200
Рейтинг: 2.8
t
×