Бугундан Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотлари нархи оширилди
Жамият
−
01 Ноябрь 2019
11893Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг “Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қўшма қарори билан бугун, 1 ноябрдан эътиборан Ўзбекистонда алкоголли маҳсулотлар нархи оширилди.
Унга кўра, 1 литр тайёр алкоголь маҳсулоти (пиводан ташқари) учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нарх тегишлича:
• вино – 8600 сўм ва 10200 сўм (илгари 8000 сўм ва 9600 сўм);
• коньяк – 31 000 сўм ва 36 600 сўм (илгари 29 000 сўм ва 34 600 сўм);
• ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар – 22 000 сўм ва 26 000 сўм (илгари 19 400 сўм ва 23 200 сўм) этиб белгиланди.
Ҳужжатда пиво нархлари ўзгармаслиги белгиланган.
LiveБарчаси