Ўзбекистонда “Ақлли сув” тизими жорий этилади

Жамият

image

Ўзбекистонда “Ақлли сув” жорий этилади. Бу ҳақда кеча, 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган сув ресурсларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилишда айтилган

Давлат раҳбари кўрсатмаларига мувофиқ ишлаб чиқилаётган қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегиясида ҳам сувдан фойдаланиш ва уни тежаш бўйича долзарб чора-тадбирлар назарда тутилган.

Сув хўжалиги вазирлигига Жанубий Кореянинг 7 миллион долларлик гранти ҳисобидан 61 та сув хўжалиги объектида сув сарфини онлайн кузатиш имконини берувчи “Ақлли сув” тизимини жорий этиш вазифаси юклатилди. Келгуси йили 120 та ва 2023 йилгача 300 та объектда ушбу тизим татбиқ этилади.

Маълум қилинишича, бугунги кунда 3 миллион 200 минг гектар ерга 46 миллиард куб метр сув сарфланиб, унинг 60 фоизи экинларга етиб боряпти, холос. Чунки жами 180 минг километр суғориш тармоқларининг 23 фоизи бетон қопламали бўлиб, улар ҳам 30-35 йилдан буён деярли янгиланмаган. 

Яна бир сабаби экин майдонларининг 98 фоизи эскича услубда суғорилаётгани, экинлар номақбул жойлаштирилаётганидир. Сувдан самарали фойдаланиш, ҳисобини юритиш, ирригация тармоқларида сув тежовчи янги технологияларни қўллаш бўйича ҳеч бир ташкилот талаб қўймаяпти.

Энергетика вазирлигига 1 минг 700 та насос станциясини 2020 йил якунигача электр энергия истеъмолининг автоматлашган назорат тизимига ўтказиш топшириғи берилди.

Йиғилишда 2020 йилда 22 та тумандаги 50 та объектни давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторга бериш зарурлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида QALAMPIR.UZ мухбири Марказий Осиё минтақавий экология маркази (МОМЭМ) томонидан Европа Иттифоқининг кўмаги остида амалга оширалаётган UzWaterAware лойиҳаси доирасида Германияда бўлиб, мамлактанинг сувни тежаш ва қайта ишлаш борасидаги тажрибасини ўрганиб қайтган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сув Ақлли сув

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг