Сув ифлослиги сабаб Сенада сузиш 5-марта бекор қилинди
Олам
−
06 Август
4484Бугун, 6 август куни Франциянинг пойтахти Парижда бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинлари доирасида Сена дарёсидаги сузиш бўйича машғулотлар ифлосланиш сабабли 5-марта бекор қилинди. Бу ҳақда “Globo” хабар берди.
“Ville de Parij, Parij-2024 va World Aquatics ўртасида бўлиб ўтган кунлик вазият учрашувидан сўнг бугун, 6 август куни бўлиб ўтиши керак бўлган танишув сессияси бекор қилинди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Триатлоннинг сузиш босқичи учун машғулотлар бекор қилинган ва эркаклар ўртасидаги мусобақа ҳам дарёдаги ифлосланиш даражаси туфайли қолдирилган. Билдирилишича, синовлар кейинчалик ўтказилади.
Бир нечта триатлетчилар эса такрорий бекор қилинишдан кейин норозилик билдирган.
“Қулай об-ҳаво прогнози ва истиқболли таҳлиллари билан 8 ва 9 август кунлари бўлиб ўтадиган Марафон сузиш мусобақалари режалаштирилганидек давом этади”, дейди World Aquatics баёнотида.
Сена дарёсидаги шароит яхшиланмаса, сув марафонини дарёдан олиб ташлаш ва уни каноэда эшкак эшиш тадбирлари ўтказиладиган жойга олиб бориш имконияти устида ишланмоқда.
26 июль куни Сена дарёсида очилиш маросими билан бошланган 33-ёзги Олимпия ўйинлари 11 август куни якунланади.
Зумрад Зарипова