Ўзбекистонда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар сони яна ошди
Жамият
−
18 Июнь 2020
146112020 йил 18 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 нафарга ошиб, жами 5730 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 23 нафари Карантин марказидаги ( Россия, БАА ва Қозоғистондан келган) фуқаролар орасида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 5 нафари пойтахтдаги “Ўрикзор” савдо мажмуасида юк ташувчи бўлиб фаолият кўрсатиб, касаллиги тасдиқланган фуқаро билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган. Шунингдек, 2 нафари Тошкент вилояти, 1 нафари Сирдарё вилояти ҳудудига кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида ҳамда 1 нафари пойтахтимизда аҳоли орасида қайд этилган.
Бугунга қадар Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг 72 фоизи шифо топиб, уларнинг сони 4166 нафар бўлди.
Ҳозирда мамлакатнинг ўн ҳудудидаги даволаш муассасаларида 1545 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 12 нафари оғир аҳволда.
LiveБарчаси