Ўзбекистонда болаларнинг коронавирусга чалиниши кўпайганининг сабаби айтилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда сўнгги вақтларда коронавирусга чалинаётганлар сони ортиб бориши вируснинг “британча” штамми билан боғлиқ. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков АОКАда ўтказилган брифингда айтиб ўтди.

Унга кўра, ҳозир бир кунда республика бўйича 15-18 мингта лаборатория текшируви ўтказилаяпти. Бу ҳар 100 минг аҳоли сонига 45-47 та дегани.

“Албатта текширишлар сонининг ортиб бориши баробарида касалликка чалинганларни аниқлаш даражасининг ортиб бориши кузатилиши мумкин.

Бизнинг асосий мақасадимиз текширишлар сонини икки-уч баробар ошириб, касалликка чалинганларни эрта аниқлаш, тегишли даволаш тадбирларини ташкил этиш, мулоқотда бўлганларни текшириб кўриш орқали касаллик ўчоғининг ҳажмини аниқлаш ва тегишли профилактик тадбирларни амалга ошириш орқали касаллик манбаини жиловлаш хисобланади. Бугунги кунда аниқланаётган беморларнинг аксарияти COVID-19 вирусидан касаллангани аён бўлмоқда”, деган Отабеков.

Ўтган давр мобайнидаги статистик маълумотларга қарасак, умумий касалланганларнинг 2-5, баъзан 5-7 фоизи болаларга тўғри келган. Ҳозирда эса бу кўрсаткич 25 фоизни ташкил этмоқда.

“Албатта ушбу рақамларга асосланиб, республикамизда касалланганлар, айниқса улар орасида болаларнинг кўплигини инобатга олиб, янги ҳолатлар “Британча” штамм билан боғлиқ дейишимиз мумкин”, деган Отабеков.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

723

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг