Ўзбекистонда 6 та бандлик агентлигининг лицензияси тўхтатиб қўйилди
3-саҳифа
−
07 Декабрь 2021
8446Ўзбекистонда фуқароларни хорижда ишга жойлаш билан шуғулланиб келаётган яна 6 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси вақтинча тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг бугун, 7 декабрдаги тегишли қарорлари билан Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида БҲМнинг 8500 баравари миқдоридаги маблағларни захира сифатида тўлдирмагани сабабли қуйидаги хусусий бандлик агентликларининг лицензиялари 10 кун муддатга вақтинча тўхтатилган:
1. “Mirai recruitment agency хususiy bandlik agentligi” МЧЖ;
2. “Reiwa xususiy bandlik agentligi” МЧЖ;
3. “Turon world cooperation xususiy bandlik agentligi” МЧЖ;
4. “Priority international xususiy bandlik agentligi” МЧЖ;
5. “Specialist group xususiy bandlik agentligi” МЧЖ;
6. “Jyonan-staff Business xususiy bandlik agentligi” МЧЖ.
LiveБарчаси