Ўзбекистонда 6 соат ичида коронавирусга чалинган 135 нафар бемор аниқланди
Жамият
−
29 Июнь 2020
962328 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 135 нафарга ортиб, 7948 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
108 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 14 нафари Қашқадарё вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар) орасида;
11 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 10 нафари касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар орасида, 1 нафари аҳоли орасида);
2 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 1 нафари аҳоли орасида, 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида) аниқланган.
Айни пайтда мамлакатда 5329 (+89) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2597 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, соат 17:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар 7813 нафарни ташкил этаётганди.
LiveБарчаси