Ўзбекистонда 400 минг сўмлик банкнот чиқариляптими? МБ изоҳ берди
Жамият
−
25 Май 2023
90049Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда янги купюра чиққани ҳақида хабарлар эълон қилиниб, 400 минг сўм деб ёзилган купюра тасвири тарқалди. Марказий банк матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га ушбу хабарлар ёлғон эканини маълум қилди.
Билдирилишича, 400 минг сўмлик ёки бошқа турдаги купюраларнинг чиқиши ҳозирча режалаштирилмаган. Бундай бўлган тақдирда биринчи навбатда банкнинг расмий саҳифаларида эълон қилинади.
Қайд этиш жоиз, тармоқларга сиздирилган суръат айни пайтда муомалада бўлган янги кўринишдаги 100 минг сўмлик купюра билан бир хил кўринишга эга.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб Ўзбекистонда янги кўринишдаги номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгилари муомалага чиқарилган эди. Марказий банк Ўзбекистонда энг катта пул бирлиги бўлган 200 минг сўмлик банкнотни инфляция сабаб эмас, одамларга қулайлик яратиш мақсадида муомалага чиқарилганини маълум қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь