Ўзбекистонда 3 судья қасамёдини бузгани учун лавозимидан озод этилди

Жамият

image

Сурхондарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 4 нафар судья лавозимидан озод этилди. Уларнинг уч нафари судьялик қасамёди, Судьялар одоби кодекси ва одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Кеча, 14 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишда бир неча нафар судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатишга оид масала ҳам кўриб чиқилган. 

Якунда Кенгаш қарори билан:

•    Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси С. Бадриддинов судьялик қасамёдини ҳамда Судьялар одоби кодекси талабларини бузгани;

•    Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг судьяси Н.Баратов ва Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси Ф.Джалалова одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Шунингдек, Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг раиси Б.Нормаматов ўз аризаси кўра, Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Х.Набиев вафот этгани сабабли ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, лавозимидан озод қилинган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Судьялар олий кенгаши

Баҳолаганлар

202

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг