Ўзбекистонда 160 нафар бемор коронавирусдан соғайди ва кунлик рекорд ўрнатилди
Жамият
−
05 Июнь 2020
8257Навоий, Самарқанд ва Андижон вилоятида жами 20 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 5 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
"Навоий вилоятида 14 нафар, Самарқанд вилоятида 4 нафар ҳамда Андижон вилоятида 2 нафар, жами 20 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Навоийда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (12 нафари Зарафшон шаҳридан, Хатирчи ва Нурота туманларидан 1 нафардан). Улардан 10 нафари эркак, 4 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 52 ёшда, ёши кичиги 2 ёшда. Ушбу вилоятда эндиликда соғайганлар сони 110 нафарга етди.
Самарқандда тузалганларнинг ҳам барчаси ушбу вилоятдан (Жомбой, Ургут, Нарпай ва Пастдарғом туманларидан 1 нафардан). Уларнинг 3 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 40 ёшда, ёши кичиги 24 ёшда. Ушбу вилоятда эндиликда соғайганлар 318 нафарга етди.
Шунингдек, Андижон вилоятида тузалганларнинг 2 нафари ҳам эркак бўлиб (50 ёшли ва 32 ёшли) ушбу вилоятдан (Избоскан ва Балиқчи туманларидан 1 нафардан). Ушбу вилоятда эндиликда соғайганлар сони 177 нафарга етиб, 1 нафар бемор даволанмоқда ва коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга жуда яқин турибди.
Маълумот учун, бугун кун давомида 160 нафар бемор тузалиб, аввалги кунларга нисбатан рекорд марра забт этилди. Эндиликда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар 3247 нафарга етди.
LiveБарчаси