Ўзбекистонда 143 та техникум ташкил этилади
Жамият
−
12 Февраль 2020
27683Ўзбекистонда техникумлар фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ва 2020 йил Давлат дастури лойиҳасида қайд этилган.
Ҳужжат билан янги профессионал таълим муассасаларини ташкил этилади. Уларга ўқувчилар қабул қилиш, ўқитиш ва яшаш шарт-шароитлари яратилади.
Лойиҳанинг бажарилиш муддати 2020 йил 1 апрель этиб белгиланган.
Ижро учун масъуллар - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, тизимида профессионал таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.
Режада:
• 340 та касб-ҳунар мактаби, 147 та коллеж ва 143 та техникум ташкил этиш;
• профессионал таълим муассасаларининг ўқувчиларини қабул қилиш имкониятлари ва меҳнат бозоридаги кадрларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш;
• профессионал таълим муассасалари, касблар ва мутахассисликлар бўйича давлат буюртмаси асосида ўқувчиларни қабул қилиш параметрларини шакллантириш назарда тутилади.
LiveБарчаси