Ўзбекистонда 1 январда туғилиш бўйича 4 йилдаги энг паст кўрсаткич қайд этилди
Жамият
−
02 Январь 2021
15595Аввал хабар берганимиздек, 2021 йилнинг 1 январь куни, соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 1086 нафар чақалоқ туғилган эди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, янги йилнинг биринчи суткасида 1644 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу охирги 4 йилдаги энг кам кўрсаткич ҳисобланади, деб хабар бермоқда ССВ.
2021 йилнинг 1 январь куни туғилган чақалоқларнинг 810 нафари қиз, 834 нафари эса ўғил бола бўлиб:
• энг кўп бола Фарғона вилоятида (202 нафар),
• иккинчи ўринда Қашқадарё вилояти (196 нафар),
• учинчи ўринда Самарқанд ва Наманган вилоятларида (169 нафардан),
• тўртинчи ўринда Жиззах вилоятида (151 нафар чақалоқ) туғилди.
Шунингдек, шу куни туғилиш кўрсаткичи бўйича:
5-ўринда Тошкент шаҳри (139 нафар),
6-ўринда Тошкент вилояти (126 нафар),
7-ўринда Сурхондарё вилояти (95 нафар),
8-ўринда Андижон ва Бухоро вилоятлари (79 нафардан),
9-ўринда Хоразм вилояти (71 нафар),
10-ўринда Қорақалпоғистон Республикаси (66 нафар),
11-ўринда Сирдарё ва Навоий вилоятлари (51 нафардан).
Дунёга келган болаларнинг 9 нафарини эгизаклар (жами 18 нафар чақалоқ) ташкил қилади.
Ўзбекистонда давом этаётган дам олиш кунлари мамлакатдаги мавжуд 219 та туғруқ муассасаларида ҳар куни навбатчилик асосида 4141 нафар тиббиёт ходимлари, жумладан:
• 583 нафар акушер-гинеколог,
• 344 нафар неонатолог,
• 1172 нафар доя,
• 2042 нафар ҳамширалар фаолият кўрсатишмоқда.
Маълумот учун, 2018 йилнинг худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда — 1708 нафар, 2020 йилда эса —1974 нафар чақалоқ туғилган.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023