Ўзбекистонда 1 мартдан ойлик ва нафақалар ошадими?

Жамият

image

Ўзбекистонда 1 мартдан иш ҳақи ва пенсия ошиши ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Билдирилишича, айни пайтда ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 2025 йил 1 мартдан ва 1 августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисида ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

“Иш ҳақи ва пенсиялар тўғрисидаги расмий ахборот тегишли давлат органларининг расмий манбаларида эълон қилинади. Ишончли манбаларга ишонинг ва текширилмаган хабарларни тарқатманг”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда кимлар энг кўп маош олиши ҳақида хабар берилганди. Энг кўп маош оладиган касблар рўйхатининг юқори поғонасини молия соҳаси эгаллади.

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

нафақа ойлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг