Ўзбекистонда кимлар энг кўп маош олади?
Жамият
−
29 Январь
437862024 йил якуни бўйича Ўзбекистонда энг кўп маош оладиган касблар рўйхатининг юқори поғонасини молия соҳаси эгаллади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, маошлар бўйича энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида кузатилган. Бу ерда ўртача ойлик иш ҳақи 21,4% га ўсиб, 9 млн сўмга етган.
Энг юқори маош тўланадиган соҳалар:
- Молия соҳаси – 15,2 млн сўм;
- Алоқа соҳаси – 13,1 млн сўм;
- Транспорт соҳаси – 8,1 млн сўм;
Ўртача даражадаги маошлар:
- Саноат – 6,4 млн сўм;
- Савдо – 6,2 млн сўм;
- Қурилиш – 5,9 млн сўм;
Энг кам маош оладиган соҳалар:
- Соғлиқни сақлаш – 3,4 млн сўм;
- Таълим соҳаси – 3,6 млн сўм;
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2024 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 2023 йилга қараганда 17,4 фоизга кўтарилгани маълум қилинганди. Ўртача номинал (солиқ ва бошқа тўловларни ўз ичига олган) ойлик иш ҳақи 5 млн 357 минг сўмни ташкил этган. Ушбу кўрсаткич 2023 йилда 4 млн 562 минг сўм бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода авто эҳтиёт қисмлари дўкони ёнди.
17 Февраль