Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига қанча аҳоли тўғри келиши айтилди
Жамият
−
21 Август 2021
82122021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига 77 нафар доимий аҳоли сони тўғри келган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, 1991 йилда Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига 46,1 киши тўғри келган.
Бундан олдин, Ўзбекистонда 30 йил ичида доимий аҳоли сони 13,9 млн кишига ошгани хабар қилинганди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 1991 йилда доимий аҳоли сони 20,6 млн кишини ташкил этган.
2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,5 млн кишини ташкил этган.