Ўзбекистонда ҳафта ўртасида ҳаво -15 гача тушиб кетади
Фойдали 18 Ноябрь 10:44
11107
Гидрометеорология хизмати маркази Ўзбекистонда 15 даража совуқ кутилаётгани ҳақида хабар берди.
Қайд этилишича, 21-24 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди марказий районлари (Москва области) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади.
21-24 ноябрда Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Ёмғир, айрим жойларда қорга айланади.