Ўзбекистон жамоаси ЖЧдан қанча даромад кўрди?
Спорт
−
15 Май 2023 25652 1 дақиқа
Тошкент шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари якунланди. Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 9 та медаль билан 1-ўринни эгаллади.
Тошкентдаги ЖЧда IBA томонидан энг катта соврин жамғармаси белгиланганди.
Чемпионат якунларига кўра, олтин медаль соҳиблари 200 минг АҚШ доллари, 2-ўрин эгалари 100 минг АҚШ доллари ва 3-ўринни банд этган спортчилар 50 минг АҚШ доллари билан тақдирланди. Шундай қилиб, Ўзбекистон жамоаси вакиллари ЖЧдан жами 1 миллион 300 минг АҚШ доллари ишлаб олди.
Бу борада Ўзбекистондан кейин энг яхши натижани қўшни Қозоғистон жамоаси қайд этди. ЖЧда 4 та олтин ва 1 та кумуш медалига эга чиққан Қозоғистон вакиллари жами 900 минг АҚШ доллари билан мукофотланди. 2 та олтин, 4 та бронза медалини қўлга киритган россиялик спортчилар 600 минг АҚШ долларни қўлга киритди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель