Ўзбекистон янги мураббий қўл остида Швеция билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Швеция билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

ОФК календарига мувофиқ, жорий йилнинг 30 августидан 7 сентябрига қадар Осиёда миллий терма жамоалар учун FIFA кунлари бўлиб ўтади.

FIFA кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ушбу муддат давомида Тошкент ва Стокгольм шаҳарларида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Шунингдек, йиғин давомида Швеция терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ўйин 5 сентябрь куни Стокгольмдаги “Friends” стадионида бўлиб ўтади.

Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоасига словениялик Срочко Катанец бош мураббий этиб тайинланиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот ўрнида, Швеция Евро-2020 мусобақасида нимчорак финалга қадар етиб борган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ЎФА Швеция Сречко Катанец

Баҳолаганлар

296

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг