Ўзбекистон яна бир халқаро мусобақа мезбонига айланиши кутилмоқда
Спорт
−
02 Июль 2019
3769Жорий йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон яна бир халқаро мусобақа мезбонига айланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон камондан отиш федерацияси Матбуот хизматининг QALAMPIR.UZ мухбирига маълум қилишича, куз фаслида Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси билан ҳамкорликда Хоразмвилоятининг Хива шаҳрида этноспорт бўйича нуфузли халқаро мусобақа ташкиллаштирилиши мумкин.
Маълумот учун, этноспорт ҳар бир миллат ва халқнинг қадимий спорт турларини ўзида мужассам этган спорт тури ҳисобланади. Айни пайтда Ўзбекистонда бу спорт турининг ривожи учун Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси томонидан бир қатор ишлар амалга ошириляпти.
Ҳозирда нуфузли мусобақани юқори савияда ташкиллаштириш бўйича махсус комиссия иш олиб бормоқда.
Маълумот учун Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси президенти Нажмиддин Билол Эрдўған бўлиб, у Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ўғли ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь