Ўзбекистон яна бахтли мамлакатлар рейтингида пастлади

Жамият

image

БМТнинг дунё мамлакатлари фаровонлиги даражасини ўрганувчи маркази бахтлилик рейтинги – “The World Happiness Report 2021”ни эълон қилди. 146 мамлакатни ўз ичига олган мазкур рейтингда Ўзбекистон 53-ўринни эгаллади. 

Рейтингни тузишда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот даражаси, умр кўриш давомийлиги, иш билан таъминланганлик даражаси, фуқаролик эркинликларининг мавжудлиги, хавфсизлик, келажакка ишонч ҳисси, оилалар мустаҳкамлиги ва коррупция даражаси ҳисобга олинган.

Финляндия кетма-кет бешинчи марта рейтингда биринчи ўринни эгаллади. Кучли бешликка Дания, Исландия, Швейцария ва Нидерландия ҳам кирди.

Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон 40, Қирғизистон 64, Тожикистон 78, Туркманистон 83-ўринни банд қилди.

Рейтингнинг энг охирги ўринларини Ботсвана (142) Руанда (143), Зимбабве (144), Ливан (145) ва Афғонистон (146) эгаллади.

Маълумот учун, Ўзбекистон 2021 йилда ушбу рейтингда 42-ўринни, 2020 йилда 38-ўринни, 2019 йилда эса 41-ўринни банд қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

694

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг