Энг бахтли мамлакатлар рўйхатида Ўзбекистон натижасини яхшилаб олди
Олам
−
20 Март 2020
7786Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан аҳолиси энг бахтли кишилар бўлган мамлакатлар рейтингги эълон қилинди. Бу ҳақда “World Happiness Report” ҳисоботида сўз юритилган.
Финляндия учинчи бор рўйхат етакчилигини қўлга киритди. Биринчи кучли ўнликка Дания, Швейцария, Исландия, Норвегия, Нидерландия, Швеция, Янги Зеландия, Австрия ва Люксембург кирди.
АҚШ 18-ўринни қайд этган бўлса, Германия эса 17-ўринни банд этди. Буюк Британия ва Франция мос равишда 13- ва 23- ўринларни банд этди.
Ўзбекистон 2019 йилги натижасини яхшилаб, 38-ўринни қўлга киритди. Жанубий Корея, Польша, Португалия, Литва, Эрон сингари давлатлари ортда қолдирган. Марказий Осиё давлатлари орасида пешқадам бўлган.
БМТ талқини бўйича жаҳонда энг бахтсиз давлатлар дея – Афғонистон, Жанубий Судан, Зимбабве, Руанда, Марказий Африка Республикаси, Танзания, Ботсвана, Яман, Малави ва Ҳиндистон ҳисобланган.
World Happiness Report ҳисоботи БМТ томонидан ҳар йили эълон қилиб борилади. Баҳолашда 156 давлатнинг умр кўриш давомийлиги, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, коррупция ва бошқа кўрсаткичларни ҳисобга олинади. Рейтинг илк бор 2012 йилда эълон қилинган эди.
LiveБарчаси