Ўзбекистон ЯИМ аҳоли жон бошига 1600 доллардан ошди

Жамият

image

2020 йилда Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти ҳажми жорий нархларда 580 203,2 млрд сўмни ташкил этди. Бу 2019 йил билан таққослаганда 1,6 фоизга кўп. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 2020 йилда аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 16 949,1 минг сўмни ёки мос равишда 1 685,5 АҚШ долларни ташкил этган. 

2020 йил якуни бўйича ЯИМ таркибида товарлар ишлаб чиқариш 341 467,5 млрд сўм, хизмат кўрсатиш соҳаси 194 363,5 млрд сўм миқдорида ялпи қўшилган қиймат яратилган. Маҳсулотларга қўйилган соф солиқлар эса 44 372,2 млрд сўмни ташкил этган.

2020 йилда ЯИМ ўсиши 2019 йилдаги 5,8 фоиз ва 2018 йилдаги 5,4 фоизга нисбатан 1,6 фоизгача секинлашди. Шу билан бир вақтда, ЯИМ дефлятор индексида ҳам 2019 йилдаги 118,6 фоиз ва 2018 йилдаги 127,5 фоизга нисбатан 2020 йилда 111,9 фоизгача секинлашиш кузатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЯИМ статистика

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг