Ўзбекистон ЯИМ аҳоли жон бошига 1 000 доллардан ошди

Жамият

image

2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 408,2 трлн сўмни ташкил этди ва 2019 йилнинг январь-сентябри билан таққослаганда 0,4 фоизга ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

ЯИМ дефлятор индекси 2019 йилнинг январь-сентябридаги нархларга нисбатан 11,8 фоизни ташкил этди.

2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари якунига кўра, ЯИМ таркибида товарлар ишлаб чиқаришда 240,3 трлн сўм, хизматлар кўрсатиш соҳасида 136,4 трлн сўм миқдорида ялпи қўшилган қиймат яратилди, маҳсулотларга соф солиқлар эса 31,5 трлн сўмни ташкил этди.

2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида ЯИМ ўсиши 2019 йилнинг январь-сентябридаги 5,9 фоиз ва 2018 йилнинг январь-сентябридаги 5,7 фоизга нисбатан 0,4 фоизгача секинлашди. 

Шу билан бирга, ЯИМ дефлятор индексида ҳам 2019 йил январь-сентябридаги 18,5 фоиз ва 2018 йилнинг январь-сентябридаги 30,5 фоизга нисбатан 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида 11,8 фоизгача секинлашиш кузатилди.

Кузатилаётган даврда ўртача алмашув курси бўйича ҳисобланган номинал ЯИМ ҳажми 41 072,2 млн. АҚШ долларини ташкил этди (2019 йилнинг январь-сентябрида 42 220,1 млн. АҚШ доллари).

Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 11,9 млн сўмни (ёки 1 203 АҚШ доллари эквивалентида) ташкил этди.

Аввалроқ, Январь-июнь ойлари ҳолатига аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 7,4 млн сўмни (ёки 766 АҚШ долл. эквивалентида) ташкил этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЯИМ

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг