Ўзбекистон ва Тожикистон янги темир йўл қурмоқчи
Жамият
−
25 Апрель 2021
21611Душанбе шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистон Транспорт вазирликлари вакилларининг музокаралари бўлиб ўтди.
Унда Панжbкент (Тожикистон) ва Булунғур/Жомбой (Ўзбекистон) участкасида янги темир йўлни қуриш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Музокараларда Бекобод-Истиқлол темир йўлини электрификация қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, бу участкада транзит юк ташиш ҳажмини кўпайтириш имонияти кўриб чиқилган.
Йиғилишда томонлар Ўзбекистон-Тожикистон-Хитой транспорт йўлагини ривожлантириш ва Ҳаштяк-Бекобод назорат ўтказиш пунктини қайта тиклаш мавзуларига ҳам тўхтатиб ўтган.
LiveБарчаси