Ўзбекистон ва Тожикистон савдо айланмасини 1 млрд долларга етказиш имкониятини кўриб чиқди
Жамият
−
16 Май 2021
3214Кеча, 15 май куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода ҳамраислигида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилда Тожикистон Республикасига амлга ошириладиган ташрифига тайёргарлик кўриш асносида икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш билан боғлиқ кенг кўламли масалаларни муҳокама қилди.
Музокаралар чоғида савдо айланмасини янада кўпайтириш, унинг ҳажмини яқин йилларда 1 млрд долларга етказиш бўйича истиқболли имкониятлар муҳокама қилинди. Шу нуқтаи назардан саноат кооперациясини мустаҳкамлаш, тоғ - кон ва электротехника саноати, энергетика ва транспорт соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш ҳамда ҳудудлараро алоқаларни янада ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, авто ва темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш соҳаларида қатор инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга биргаликда тайёргарлик кўриш бўйича келишувларга эришилди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунида унинг давомида эришилган муҳим келишувлар ва келгуси кўпқиррали шерикликнинг асосий йўналишларини акс эттирувчи баённома имзоланди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15