Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари коронавирус масаласини муҳокама қилдилар

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 3 апрель куни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида биродар давлатлар раҳбарлари минтақага кириб келган янгиланиш ва яшариш байрами – Наврўз муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, эзгу тилаклар билдирди.

Президентлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда шерикликни, биринчи навбатда савдо-иқтисодий, инвестициявий, банк-молия, маданият ва таълим соҳаларида кенгайтиришнинг истиқболли йўналишларини кўриб чиқдилар.

Эришилган келишувлар, шу жумладан мамлакатларимиз пойтахтлари ўртасида қабул қилинган “йўл харитаси”ни амалга ошириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида ўзаро манфаатли кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича қўшма фонд ташкил этишни жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўймаслик ва минтақада пандемия оқибатларига қарши самарали курашиш мақсадида ўзаро ҳамкорлик ва яқиндан мувофиқлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар мамлакатларда кўрилаётган биринчи навбатдаги превентив чоралар ва эпидемиологик вазиятни назорат қилиш тадбирларини тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Коронавирусга қарши курашишда фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

Давлат раҳбарлари, шунингдек, минтақавий ҳамкорликка оид ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, айни вақтда статистик маълумотларга кўра, Марказий Осиё мамлакатларидан Туркманистон ва Тожикистонда коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 221 нафарга етди. Уларнинг 25 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Тожикистон Имомали Раҳмон

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг