Ўзбекистон ва Тожикистон Бекобод-Конибодом-Қўқон темирйўлини электрлаштиради

Жамият

image
0:00
0:00
download
Ўзбекистон Қирғизистонга бир неча миллион доллар маблағ ажратади north_east

Ўзбекистон Қирғизистонга бир неча миллион доллар маблағ ажратади

Ўзбекистон ва Тожикистон темир йўл компаниялари Тожикистон шимолидаги Бекобод-Конибодом-Қўқон темир йўл участкаси бўйлаб электр узатиш линиясини қуриш тўғрисида битим имзолашни режалаштиряпти.

“Яқин келажакда имзоланиши режалаштирилган шартномалар бўйича келишув жараёни якунланмоқда”, деган “Тожикистон темир йўллари” ДУК вакили “Asia-plus”га.

Компания вакили ушбу лойиҳани икки мамлакат мутахассислари томонидан амалга ошириш бўйича дастлабки ишлари ўтган йили бошланганини таъкидлаган.

Тожикистон темир йўллари электровозларга ўтиш икки томоннинг манфаатларига мос келишини, ташувчининг харажатлари камайиши, кўмир ёқилишидан атмосферага зарарли моддалар чиқиши тўхтатилишини, поездлар ҳаракат тезлиги ортишини, бу ўз навбатида томонларнинг даромади кўпайишига сабаб бўлишини қўшимча қилган.

Компания тафсилотларни, шартнома шартларини фақат ҳужжат имзоланганидан кейин очиқлаши мумкинлигини қайд этган.

Шу билан бирга, “Sputnik Таджикистан” нашри ўз манбаларига асосланиб, томонлар келишувни имзолаганини, унга кўра, расмий Тошкент электр узатиш линиясининг Сўғд вилоятидан ўтган қисмини қуришни тўлиқ ўз зиммасига олганини маълум қилди.

Мавжуд маълумотларга кўра, Спитамен тумани чегарасидан Тожикистоннинг “Конибодом” станциясигача поездлар транзити учун электр узатиш линиясининг қурилиши 108 кмдан ортиқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Тожикистон

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг