Ўзбекистон ва Тожикистон авиақатновларни қайта тикламоқда

Жамият

image

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида авиапарвозлар қайта тикланмоқда. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси матбуот-хизмати хабар берди.

Ҳозирча мунтазам авиақатнов эмас, чартер рейс йўлга қўйилади. 2021 йилдаги илк чартер рейс 5 январь куни амалга оширилади.

Ташувчининг аниқлик киритишича, самолёт Тошкент - Душанбе – Тошкент маршрути бўйича парвозни амалга оширади.

Аниқлик киритилишича, Тошкентдан самолёт маҳаллий вақт билан соат 09:30 да учади ва Душанбега соат 10:30 етиб боради. Душанбедан ортга қараб соат 12:00 да учади ва Ўзбекистон пойтахтига соат 13:00 да учиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида авиапарвозлар ўтган йилнинг 16 март санасида тўхтатилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Тожикистон

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг