Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги махфий ахборотни ҳимоя қилиш бўйича битим ратификация қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси ҳукумати ўртасида махфий ахборотни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим ратификация қилинди. Ўзбекистон Республикасининг шу ҳақдаги тегишли қонуни кеча, 27 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

19 та моддадан иборат мазкур битим 2023 йил 18 май куни Хитойнинг Сиань шаҳрида имзоланган. Ўзбекистон томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ваколатли орган этиб белгиланган.

Битимда узатилаётган ва қабул қилинаётган ҳар қандай шаклдаги махфий ахборотни ўзаро ҳимоя қилиш, шунингдек, миллий қонунчилик бўйича махфийлик даражаси, махфийлик (“алоҳида муҳимлик”, “мутлақо махфий”, “махфий”) белгиларини таққослаш, махфий ахборотни ҳимоя қилиш, уни узатиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни аниқлаштириш назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 сентябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг 58-ялпи мажлисида сенаторлар Хитой билан махфий маълумотларни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллаганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made