Ўзбекистон ва Қозоғистон Жиззахда ҳарбий машғулот бошлади
Жамият
−
12 Ноябрь
2097Марказий ҳарбий округда жойлашган “Фориш” тоғ полигонида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳарбий хизматчилари ўртасида ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотларига старт берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, “Ҳанжар-2024” номи остида ташкиллаштирилаётган йиғин иштирокчилари икки давлат байроқлари ва мадҳияси садолари остида саф майдонидан шахдам қадамлар билан ўтган.
Тантанали очилиш маросимидан сўнг Қозоғистон ҳарбий делегацияси раҳбарлари билан брифингда ўқув машғулот дастури бўйича режалар муҳокама қилинган. Ўн кун давом этиши кўзда тутилган махсус-тактик ўқув йиғинида кўплаб амалий машқлар бўйича ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинган. Хусусан, “Ҳанжар-2024” махсус-тактик ўқуви давомида икки давлат ҳарбий хизматчилари турли жанговар қуроллардан отиш, шартли аҳоли яшаш ҳудудида жанг олиб бориш ва ҳаракатларни таҳлил қилиш жараёнларини амалга оширади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда ҳам Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли кучлари Жиззах вилоятидаги полигонда “Ҳамкорлик-2024” ҳарбий машғулотини ўтказган эди.
LiveБарчаси