Эксперт: Ўзбекистон ва Қозоғистон МО интеграциясида локомотив вазифасини ўтайди

Жамият

image

Ўзбекистон ва Қозоғистон Марказий Осиё минтақасининг интеграцияси устида биргаликда иш олиб боради. Ўзбекистон тарихчилар жамияти раиси ўринбосари, доцент, тарих фанлари номзоди Алишер Собиров шундай фикрларни билдирди.

“Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи муҳим ва тарихий воқеадир. Ўзбекистон ва Қозоғистон аввало ўзининг яқин қўшнилари билан минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлайди, шунингдек, келажакда иқтисодий имкониятларни оширишга ҳаракат қилади”, дейди Алишер.

Мутахассиснинг фикрича, Ўзбекистон ва Қозоғистон Марказий Осиёнинг йирик мамлакатлари ҳисобланади, шу сабабдан минтақанинг сиёсий ва иқтисодий локомотиви вазифасини бажаради.

“Айни вақтда “Тошкент – Нур-Султон” ўртасида маълум бир ўқ пайдо бўлди дейиш мумкин, бу келажакда аниқ шакл ва хусусиятларга эга бўлади. Ўйлашимча, Марказий Осиё давлатларининг интеграциялашуви жараёни аста-секин давом этади. Қозоғистон етакчисининг Ўзбекистонга ташрифи минтақанинг икки йирик мамлакати бунинг устида қаттиқ иш олиб боришини намойиш қилди”, деди у.

Мутахассис ташриф икки томонлама ва халқаро муносабатлар учун муҳим эканини қайд этди. Биринчи навбатда бу етарлича мураккаб жараёнларни ўтказаётган Афғонистон билан боғлиқ. 

“Икки мамлакатнинг афғон муаммоси устида биргаликдаги ҳаракатлари ушбу мураккаб йўналишдаги самарадорликни оширади”, деди доцент Алишер Собиров.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев жорий йилнинг 14-15 апрель кунлари Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлди. Тоқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида Солиқ резидентлигини тасдиқловчи расмий ҳужжатларни тан олиш тартиби, Ўзбекистон ва Қозоғистонда фаолият юритаётган икки мамлакат фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида битимлар, “Марказий Осиё” савдо-иқтисодий ҳамкорлик марказини ташкил этиш тўғрисида меморандум  ва бошқа соҳаларга оид келишувлар имзоланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қозоғистон интеграция

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг