Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудида ўзаро трансчегаравий сув ҳисоблагичлар ўрнатилади
Жамият
−
20 Март
5051Ўзбекистон ва Қозоғистон истеъмол қилинадиган сув ҳажмини аниқ ҳисоблаш имконини берувчи ҳисоблагичлар ўрнатишга келишиб олди. Бу ҳақда кеча, 19 март куни Қозоғистон Республикаси Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги хабар берди.
Келишувга кўра, Қозоғистон Ўзбекистон ҳудудида, Ўзбекистон томони эса Қозоғистон ҳудудида ҳисоблагичларни ўрнатади. Бундан ташқари, томонлар онлайн режимда ахборот алмашинувини ҳам режалаштирган.
Шундай қилиб, Қозоғистон Ўзбекистонда, Ўзбекистон томони эса Қозоғистон томонидан тўпланган маълумотлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
“Эришилган келишув географик жиҳатдан дарёлар манбаларига кириш имконияти камроқ бўлган мамлакатимиз манфаатлари учун муҳим”, дейилади хабарда.
Айни пайтда ҳар икки давлат мутахассислари сув ҳисоблагичлари қаерга ўрнатилишини ҳал қилишмоқда.
“Ҳисоблагичларнинг ўрнатилиши ҳар икки давлат томонидан истеъмол қилинадиган сув ҳажмини онлайн режимда кузатиш имконини беради. Апрель ойида биз бошқа қўшниларимиз билан ҳам шу каби лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокараларни бошлашни режалаштирганмиз”, деган сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржон Нуржигитов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида "Марказий Осиё" Саноат кооперацияси халқаро маркази фаолиятини тартибга солиш тўғрисида битим имзоланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь