Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорлик қилади

Жамият

image

Ўзбекистон элчиси Ашраф Хўжаев Қатар меҳнат вазири Али бин Самих ал-Марри билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.

Музокаралар давомида икки давлат раҳбарлари ўртасида яқин дўстлик ва биродарлик алоқалари ўрнатилгани ҳамда 2023 йилда уч маротаба олий даражадаги ташрифлар ташкил этилгани юқори баҳоланган. 2023 йил июнь ойида Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг Самарқандга ташрифи давомида икки давлат ҳукуматлари ўртасида ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик битими имзоланганига алоҳида эътибор қаратилган.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, қўшма қўмитанинг биринчи йиғилишини Тошкентда ўтказиш ва томонлар ўртасида Ўзбекистон фуқароларини Қатарда иш билан таъминлаш бўйича ўзаро музокаралар уюштириш тўғрисида келишиб олинган.

Бундан ташқари, Қатар меҳнат вазирлиги талабига мувофиқ, кадрларни мамлакатдаги алоҳида марказларда ўқитиш бўйича фикр алмашилган.

Қатар томони охирги 10 йил давомида асосан қурилиш соҳасига хориждан кадрлар жалб этилаётганини, ҳозирги кунда эса туризм, соғлиқни сақлаш, транспорт, компьютер технологиялари ва бошқа соҳаларда малакали мутахассисларга талаб юқорилигини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қатар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг