Ўзбекистон ва Германия махфий ахборотлар алмашиш соҳасида ҳамкорлик қилади
Жамият
−
29 Январь 2021 4328 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида махфий ахборотни алмашиш ва ўзаро муҳофаза қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Битим 2019 йил 28 май куни Тошкент шаҳрида имзоланган. Давлат хавфсизлик хизмати Битимни амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланган.
Ташки ишлар вазирлигига Германия томонига Битим кучга кириши учун Ўзбекистон томонидан зарур бўлган давлат ички процедуралари бажарилганлиги тўғрисидаги тегишли билдиришномани юбориш топширилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь