Ўзбекистон ва бир қатор давлатларда Telegram ишламай қолди

Олам

image

Бугун, соат 17:01 дан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ва МДҲнинг бир нечта давлатларида Telegram мессенжери номаълум сабабларга кўра ишламай қолди.

QALAMPIR.UZ’нинг аниқлашича, Telegram ишидаги узилиш Россия, Украина, ва Беларусда ҳам кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг, 16 декабрь куни соат 18:20 лар атрофида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Telegram мессенжери номаълум сабабларга кўра ишламай қолганди.

Шунингдек, 2020 йилнинг 22 ноябрь куни кечки соатларда ҳам Ўзбекистонда Telegram мессенжери билан боғлиқ муаммолар кузатила бошланганди.

Бу мамлакатдаги интернет тезлиги билан боғлиқ муаммо эмаслиги, балки носозлик Telegram ширкатининг ўзидан кузатилаётгани маълум бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

624

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made