Ўзбекистон ва БАА қиймати 10 млрд доллардан ортиқ келишувга эришди

Жамият

image

Аввалроқ, Абу-Даби шаҳридаги “Қаср ал-Ватан” саройида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Шундан сўнг икки давлат расмий делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бошланди. Кенгайтирилган таркибдаги музокаралардан сўнг икки томонлама имзоланган ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ва БАА ўртасида Қўшма баёнот қабул қилинди. Инвестициялар, молия, муқобил энергетика, саноат ва инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, божхона маъмуриятчилиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик бўйича имзоланган ҳужжатлар алмашилди. Умуман, ташриф доирасида жами қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилгани маълум қилинди.

Шундан сўнг, Президент Шавкат Мирзиёев ва Абу-Даби Амирлиги валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Самимий мулоқот чоғида сиёсат, инвестиция, хавфсизлик соҳалари юзасидан фикр алмашилди. Савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, энергетика ва инфратузилма йўналишида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, фан-технология ва таълим соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-БАА

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг