Ўзбекистон ва БАА ўртасида авиақатновлар кўпайтирилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бирлашган Араб Амирликларининг икки авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни кўпайтиради. Жорий йилнинг 19-20 май кунлари Транспорт вазирлигида БАА авиация маъмурияти вакиллари билан ўтказилган учрашувда шундай келишувга эришилди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, парвозлар частотасини кўпайтириш, янги йўналишларда авиақатновларни йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Икки мамлакат авиация маъмурияти вакиллари ўртасида бўлиб ўтган маслаҳатлашувлар якунлари бўйича қуйидаги келишувларга эришилди:

•    FlyDubai авиакомпанияси Дубай – Тошкент – Дубай йўналишида парвозлар частотасини ҳафтасига 5 тадан 6 та рейсга ошириш;

•    Air Arabia PJSC авиакомпанияси Шаржа – Тошкент – Шаржа йўналишида парвозлар частотасини ҳафтасига 2 тадан 3 та рейсга кўпайтириш;

•    Air Arabia Abu Dhabi авиакомпанияси эса Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишида парвозлар частотаси ҳафтасига 2 тадан 4 та рейсга қадар кўпайтирилди.

Шунингдек, Wizz Air Abu Dhabi авиакомпаниясига Бухоро ва Урганч шаҳарларига парвозларни амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Учрашув якунида томонлар келгусида конструктив мулоқот ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш борасида келишиб олдилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-БАА

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг