Дубай Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Жамият 4344
image

Дубай амирлиги ҳукумати Ўзбекистонга дори воситалари ва тиббий буюмлар тақдим этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.  

Дубай Амирлиги ҳукумати томонидан тайдиқ этилган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг умумий қиймати 723 миллион сўмга тенглиги айтилмоқда. 

Улар орасида ўпкани доимий ижобий босим билан сунъий шамоллатиш режими учун махсус  ниқоблар, тиббий муолажаларда қўлланадиган Эноксапарин натрий ва Цефосон эритмалари мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Бирлашган Араб Амирликлари Ўзбекистонга 8 тоннадан ортиқ бўлган инсонпарварлик ёрдамини юборган эди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 150
Рейтинг: 2.9
t
×