Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Хитойни мағлуб этди

Спорт

image

Бугун, 16 октябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA кунлари доирасидаги навбатдаги ўйинини ўтказди. Сречко Катанец шогирдлари Хитой мезбонлигида ўтган мазкур учрашувда мезбон жамоани 2:1 кўринишидаги ҳисоб билан мағлуб этди. 

Биринчи бўлим сўнгида Веи Шихао хитойликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, ушбу гол дастлабки 45 дақиқаликда ягоналигича қолди. Иккинчи бўлимнинг 77-дақиқасида рақиб жарима майдони ичида Аббосбек Файзуллаев пенальти ишлади. 

Отабек Шукуровнинг тепган тўпни дастлаб дарвозабон қайтарди, бироқ Шукуров ўз вақтида ҳаракат қилиб, ўзбекистонликларнинг биринчи голини урди. 

86-дақиқада эса Жамшид Искандаров иккинчи голга муаллифлик қилди. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади.

Шу тариқа Сречко Катанец шогирдлари иродали ғалабага эришди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 13 октябрь куни Вьетнам устидан ишончли ғалабани қўлга киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Хитой Отабек Шукуров ўртоқлик ўйини FIFA Сречко Катанец Жамшид Искандаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made