Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Вьетнамдан устун келди

Спорт

image

Айни кунларда Хитойда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 13 октябрь куни Вьетнам терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Сречко Катанец шогирдлари устунлиги остида ўтган ўйинда 2:0 ҳисоби қайд этилди. Ўзбекистон терма жамоасидан голларга Остон Ўрунов ва Ҳусниддин Алиқулов муаллифлик қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги ўйинини Хитойга қарши ўтказади. Учрашув 16 октябрь куни бўлиб ўтади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон-Вьетнам ўйинида битта жамоа олтидан ортиқ алмаштиришни амалга оширгани учун ўйин натижаси FIFA рейтингига киритилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сречко Катанец

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг