Ўзбекистон уран қазиб олишни икки баравар кўпайтиради
Жамият
−
18 Июль 2022
8338Ўзбекистон 2022—2030-йилларда уран қазиб чиқаришни 2 баробарга – йилига 7,1 минг тоннагача оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “2022-2030 йилларда уранни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ҳажмини ошириш ва “Навоийуран” давлат корхонасини трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Ҳужжат билан уран қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича кўрсаткичлар тасдиқланди. Хусусан, ишлаб чиқариш ҳажмини 2021 йилдаги 3,526 минг тоннадан 2030 йилда 7,1 минг тоннага ошириш режалаштирилган.
Ҳужжатда, шунингдек, 2022-2030 йилларда геология-қидирув ишларини фаоллаштириш ҳисобига уран захираларининг ўсиш суръати кўрсаткичлари – 4,7 минг тоннадан 10,5 минг тоннагача тасдиқланган.
Қарор билан республикада уран қазиб олишни кўпайтириш бўйича умумий қиймати қарийб 460 миллион долларлик 20 та инвестиция лойиҳаси рўйхати тасдиқланди.
МАГАТЭ маълумотларига кўра, Ўзбекистон уран захиралари бўйича дунёда еттинчи, қазиб олиш бўйича эса бешинчи ўринда туради. Мамлакатнинг ўзида уран маҳсулотларидан фойдаланилмайди ва ишлаб чиқарилган барча уран экспорт қилинади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь