Ўзбекистон Уммон султонлигига янги элчи юборди

Жамият

image

Бугун, 4 февраль куни Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдусалом Хатамов Уммон пойтахтига етиб борди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Араб, рус ва инглиз тилларини билувчи дипломат 2018–2024 йилларда Ўзбекистоннинг Екатеринбург (Россия) шаҳридаги Бош консуллигини бошқарган. 52 ёшли Хатамов Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1993 йилда Бухоро вилоятидаги давлат тузилмаларида бошлаган ва Бухоро давлат университетида араб тилидан дарс берган. 1999 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб келмоқда. Ўтган йиллар давомида ТИВнинг Бухоро бўлими, Консуллик бошқармаси, Консуллик-ҳуқуқий департаменти, Миср ва Саудия Арабистонидаги элчихоналарда турли лавозимларда ишлаган.

У 2018–2021 йилларда Ўзбекистоннинг Уммондаги элчихонасига раҳбарлик қилган Анвар Абдуҳалимов ўрнига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 январь куни Сардор Рустамбоев Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси лавозимига тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон элчи Уммон султонлиги Абдусалом Хатамов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made