Ўзбекистон Украинадан шакар импорт қилишни кескин камайтирган
Жамият
−
16 Апрель 2019
3803Ўзбекистон Украинадан шакар импорт қилишни кескин камайтирган. Бу ҳақда Украинанинг “Укрцукор” шакар ишлаб чиқарувчилар миллий ассоциацияси маълум қилмоқда.
Маълумотларга кўра, Украина давлати март ойида хорижга 30,2 минг тонна шакар экспорт қилган. Бу кўрсаткич февраль ойига нисбатан 12 фоизга камайган.
“Укрцукор” уюшмаси раисининг ўринбосари Руслан Бутилонинг маълум қилишича, ўтган ойда Украина шакарининг асосий харидорлари Озарбойжон (17%) ва Тожикистон (14%) бўлган. Экспорт ҳажмининг 13%и Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келган.
Бундан ташқари Украина Исроил (12%) ва Қозоғистонга (11%) ҳам катта миқдорда шакар етказиб берган.
Маълумот учун, Ўзбекистон шу пайтга қадар Украина шакарининг асосий харидори ҳисобланар эди. Ўтган йили Украина ўз шакарининг деярли тенг ярмини Ўзбекистонга экспорт қилган эди.
LiveБарчаси