Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги финалида Япония билан ўйнайди

Спорт

image

Кеча, 29 апрель куни футбол бўйича U-23 Осиё кубогининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Дастлабки ярим финалда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси индонезиялик футболчилардан 2:0 ҳисобида устун келган бўлса, 2-ярим финалда Япония U-23 терма жамоаси худди шундай ҳисобда Ироқни мағлубиятга учратди.

Япония-Ироқ ўйинидаги ҳар икки гол ҳам биринчи таймда киритилди. Дастлаб 28-дақиқада Маоя Хосоя ҳисобни очган бўлса, 42-дақиқада Рётаро Араки ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Шундай қилиб, “Кунчиқар юрт” вакиллари қитъа биринчлиги финалида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан тўқнаш келади.

Қайд этиш жоиз, ярим финалда ғалаба қозонган ҳар икки жамоа тўғридан-тўғри Олимпиада йўлланмасига эга чиқди. Энди Ироқ-Индонезия жамоалари 3-ўрин учун баҳс олиб боради. Ғолиб жамоа Осиё қитъаси учун ажратилган Олимпиаданинг 3-йўлланмасини қўлга киритади. Мусобақада 4-ўринни банд этган жамоа Гвинеяга қарши Парижда плей-офф ўйинини ўтказади.

Маълумот учун, Ўзбекистон-Япония ўртасидаги финал ўйини 3 май куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади. 3-ўрин учун ўйин эса 2 май куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Япония Олимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made