Ўзбекистон U-20 Уругвай ёшларига имкониятни бой берди
Спорт
−
07 Сентябрь 2022
3721Уругвайда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида “Maldonado Cup” ўртоқлик мусобақасига старт берилди. Бугун, 7 сентябрь (Уругвай вақти билан 6 сентябрь) куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси уругвайлик тенгқурларига қарши баҳс олиб борди ва 3:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидан мезбонлар устунликни қўлга олди. 7-дақиқага келиб, Рензо Санчес бурчак зарбасидан сўнг ҳисобни очди.
19-дақиқада Игнасио Лема Ўзбекистон U-20 терма жамоаси дарвозасига иккинчи тўпни йўллади. Шундан сўнг, ўзбекистонлик ёшлар ҳам ҳужумдаги фаолликни оширди. Нодир Абдураззоқов 34-дақиқада ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди.
42 дақиқага келиб, Ўзбекистон терма жамоаси дарвозаси томон 11 метрли жарима зарбаси белгиланди. Фабрицио Диас пенальтидан унумли фойдаланиб, учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди – 3:1. Иккинчи таймда томонлар қанчалик ҳаракат қилишмасин бошқа гол киритилмади.
“Maldonado Cup” (U-20) 1-тур.
Уругвай – Ўзбекистон 3:1.
“Доминго Бургенё Мигел” стадиони. Малдонадо
Голлар: Рензо Санчес 7, Игнасио Лема 19, Фабрицио Диас (пен) 42 – Нодир Абдураззоқов 34.
Ўзбекистон U-20: Ҳумоюншоҳ Сайёдов, Иззат Пўлатов, Саидафзалхон Аҳроров, Абубакр Ашуров, Диёр Ортиқбоев, Жаҳонгир Ўрозов, Пўлатхўжа Холдорхонов, Беҳруз Асқаров, Умарали Раҳмоналиев, Нодир Абдураззоқов, Азиз Холмуродов.
LiveБарчаси