Ўзбекистон Туркманистон билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Олам
−
25 Сентябрь
2081Ўзбекистон мудофаа соҳасида Туркманистон билан ҳамкорлик қила бошлайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 24 сентябрь куни Ўзбекистон ва Туркманистон Мудофаа вазирликлари ўртасида мудофаа соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилди.
Ушбу битим 2023 йил 4 октябрь куни Ашхободда ва 2023 йилнинг 30 октябрь куни Тошкентда тузилган.
Маълумот учун, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, мудофаа соҳасида Ўзбекистон 145 та давлат ичида 65-ўринда турибди. Мудофаа учун маблағ ажратиш бўйича эса 96-ўринда (796 миллион 398 минг доллар).
Туркманистон эса 83-ўринда туради. Соҳага маблағ йўналтириш борасида 94-ўринда (859 миллион 370 минг доллар).
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1-7 апрель кунлари Нукус шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ишларни давом эттириш, жумладан, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг қўшма мажлисига тайёргарлик кўриш масаласи кўриб чиқилганди.