Ўзбекистон Туркия компаниясига қарши 700 млн долларлик арбитраж ишида ғолиб чиқди

Жамият

image

Халқаро арбитраж Туркия текстиль компаниясининг Ўзбекистонга нисбатан 700 млн долларлик даъвосини рад этди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йил 10 октябрь куни Инвестицион низоларни ҳал қилиш халқаро марказининг (ICSID) арбитраж трибунали Bursel Tekstil Sanayi Ve Diş Ticaret A.Ş. (Туркия) компанияси ва Туркия Республикаси фуқаролари (Bursel компанияси) даъвоси бўйича Ўзбекистон Республикасига қарши очилган халқаро арбитраж иши бўйича қарорини чиқарган. Даъво миқдори тахминан 700 миллион АҚШ долларини ташкил этган. 

Ушбу чиқарилган арбитраж трибунали қарорига кўра, Bursel компаниясининг барча даъволари рад этилиб, уларга Ўзбекистон томонининг арбитраж харажатларини қоплаб бериш белгиланган. Арбитраж иши Bursel компанияси ташаббуси билан 2017 йилнинг июль ойида бошланиб, қарийб 7 йил давом этган.

Арбитраж қоидаларига кўра, арбитраж трибунали қарори якуний ва мажбурий ҳисобланади. Мазкур арбитраж ишида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда White&Case халқаро юридик фирмаси (Вашингтон, АҚШ) томонидан таъминланган.

Bursel компаниясининг манфаатларини ҳимоя қилиш Başpinar & Partners Law Firm, Besket Law LLC, C LLP, C LLP (2020 йилга қадар), Freshfields Bruckhaus Deringer LLP (2022 йилга қадар) халқаро юридик фирмалари томонидан таъминланган.

Маълумот учун, Bursel Tekstil Sanayi ve Dı Ticaret A.Ş. компанияси 2000 йилларнинг бошида Ўзбекистонга сармоя киритган ва Тошкентда тўқимачилик фабрикаси қурилишида иштирок этган. Ушбу лойиҳа ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан қўллаб-қувватланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ўзбекистон Халқаро арбитраж Bursel Tekstil Sanayi Ve Diş Ticaret A.Ş. текстиль компанияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг