Ўзбекистон Тожикистондан электр энергиясининг мавсумий импортини бошлади

Жамият 1597
image

Жорий йилнинг 2 май куни Ўзбекистонда энергетика ва сув ресурслари мувозанатини сақлаш ҳамда истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминланиш мақсадида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ва “Барки Точик” компанияси ўртасида жорий йилнинг май-сентябрь ойлари учун шартнома имзоланди. Бу ҳақда "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Айни пайтда импорт амалиёти иккита 220 кВли юқори кучланишли ҳаво тармоқлари орқали амалга оширилмоқда. Шартномага асосан ёз ойларида электр энергияси ва сув ресурсларига эҳтиёж ортадиган давр учун импорт ҳажмларини 500 кВли тармоқлар орқали кўпайтириш ҳам назарда тутилган.

Маълумот учун, ёзги вегетация, яъни қишлоқ хўжалигидаги суғориш мавсумида Тожикистон гидроэлектр станциялари сув омборида тўпланган сувларни сарфлаш жараёнида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини Ўзбекистонга экспорт қилиш амалиёти мавжуд бўлиб, бу мамлакат сув ҳавзаларига кириб келадиган табиий сув оқимини оширишга хизмат қилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 37
Рейтинг: 3.1
t
×